Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕИ махсус вакиллари минтақавий хавфсизликни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Жил Бертран билан онлайн форматда учрашув ўтказди.
Фото: ТИВ
Музокаралар чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Афғонистон–Покистон чегарасидаги вазият ва ушбу ҳудудда барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида томонлар минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлаб, мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
21:20 / 30.03.2026
Покистонда «яқин кунлар ичида» АҚШ ва Эрон музокаралари ўтказилиши мумкин
18:21 / 30.03.2026
Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
13:25 / 25.03.2026