Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон экспортида пойтахт улуши энг юқори бўлди
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида экспорт ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Фото: Kun.uz
Расмий маълумотларга кўра, пойтахтда экспорт ҳажми 6,6 млрд долларни ташкил этиб, мамлакатдаги умумий экспортнинг катта қисмини таъминлаган. Шунингдек, Тошкент вилояти 2,2 млрд доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Кейинги ўринларда Навоий вилояти — 1,4 млрд доллар, Андижон вилояти — 1,3 млрд доллар ва Самарқанд вилояти — 1,2 млрд доллар экспорт кўрсаткичлари билан қайд этилган.
Шунингдек, Фарғона вилояти 1,1 млрд доллар, Наманган вилояти 722,6 млн доллар, Қашқадарё вилояти 513,5 млн доллар ва Сурхондарё вилояти 507,5 млн долларлик экспортни амалга оширган.
Бундан ташқари, Хоразм вилояти 435,7 млн доллар, Қорақалпоғистон Республикаси 435,2 млн доллар, Бухоро вилояти 414 млн доллар, Сирдарё вилояти 283,1 млн доллар ҳамда Жиззах вилояти 272,3 млн долларлик экспорт кўрсаткичларини қайд этган.
Мазкур рақамлар мамлакат ҳудудларида экспорт фаолияти босқичма-босқич кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
09:02
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
14:40 / 11.03.2026
Ўзбекистонда норасмий сектор қурилиш ишлари ҳажми ошди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
09:42 / 10.03.2026