Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 33,5 млрд сўмлик контрабанда маҳсулотлари аниқланди
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги ноқонуний импорт маҳсулотлари фош этилди. Уларнинг умумий қиймати 33,5 млрд сўмни ташкил этади.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда хориждан мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган маҳсулотлар аниқланди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи икки та масъулияти чекланган жамият томонидан ижарага олинган омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув жараёнида бошқа товарлар ниқоби остида мамлакатга ноқонуний олиб кирилган, акциз маркасига эга бўлмаган 29 турдаги 1 миллион 963 минг 964 қути тамаки маҳсулотлари, шунингдек 4 турдаги 807 килограмм озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланди.
Ушбу маҳсулотлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Мутахассислар хулосасига кўра, уларнинг умумий қиймати 33,5 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:18 / 05.03.2026
Россия аэропортида ўзбекистонлик 10 кг соч билан ушланди
14:15 / 30.12.2025
Полшада Беларусдан метеозондлар орқали киритилган контрабанда топилди
08:40 / 01.12.2025
Курерлик жўнатмалари орқали юборилган 1 кгга яқин “гашиш” фош қилинди
20:18 / 21.11.2025