Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: янгиланиш фаслида халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти янада яққол намоён бўлмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимда сўзлаб, янгиланиш фаслида халқимизнинг умуммиллий бирдамлиги ва бунёдкорлик салоҳияти янада яққол намоён бўлаётганини таъкидлади.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бугун баҳорни соғинган қалблар янги кун, янги ҳаёт шукуҳи билан яшамоқда. Осмондан ёғаётган обираҳмат туфайли дарё ва кўллар сувга тўлиб, боғлар, қир ва адирлар яшилликка бурканмоқда. Бу эса йил баракали келишидан дарак бермоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, айни кунларда шаҳар ва қишлоқлар, водий ва воҳаларда Наврўз сайиллари ва халқ сайллари бошланиб, юрт бўйлаб байрамона муҳит қарор топмоқда.
Шавкат Мирзиёев Наврўзни янгиланиш, эзгулик ва бирдамлик айёми сифатида таърифлаб, ушбу қутлуғ кунларда халқимизнинг умуммиллий бирдамлиги, меҳнатсеварлиги ва бунёдкорлик салоҳияти янада ёрқин намоён бўлаётганини қайд этди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Наврўз қадриятларига содиқ қолган ҳолда, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир юртдошни рози қилиш йўлидаги ишлар янги босқичга кўтарилаётганини урғулади.
Қайд этилганидек, бу йилги Наврўз байрами “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир” деган ғоя асосида нишонланмоқда. Бу эса юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва жамиятда аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
18:21 / 07.05.2026
Президент жамоат транспортини агломерация тизими асосида ривожлантиришни буюрди
17:56 / 07.05.2026