Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясига келиб тушган мурожаат асосида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Абу Али ибн Сино кўчаси ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш ишлари давомида ёпиқ коллектор ҳудудида 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги ва уларнинг 107 тупи қуриб қолганлиги аниқланди.

Таъкидланишича, бу дарахтлар юзасидан Тошкент шаҳар экология бош бошқармасига мурожаат қилинган ва бошқарма томонидан рад жавоби берилган. Аммо дарахтлар ноқонуний тарзда кўчириб ўтқазилган.

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.