Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги ПФ-32-сонли Фармони асосида Тошкентнинг Янги Қумариқ маҳалласида (мўлжал: маҳаллий аэропорт) барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” турар жой мажмуасида қурилиш ишлари якуний босқичга кирган. Лойиҳа доирасида саккизта блокни жорий йилнинг иккинчи чораги охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу эса мингдан ортиқ хонадон эгаларига ёз фаслигача янги уйга кўчиб кириш имконини беради. Kun.uz мухбири қурилиш майдончасига бориб, компания томонидан топширилган уйлар, яшаш учун ҳозирланган шароитлар ҳамда инфратузилма билан танишди.
14 гектарлик лойиҳа: 4 гектар уй-жой, қолган ҳудуд – инфратузилма
Лойиҳа умумий ҳисобда 14 гектар майдонни қамраб олади. Шундан 4 гектари кўп қаватли уй-жойларга ажратилган бўлса, қолган ҳудудлар болалар майдончалари, яшил зоналар, мактаб, боғча, поликлиника ва бошқа инфратузилма учун мўлжалланган.
Қурувчи компания вакилларининг айтишича, ҳудуд автомобилсиз ички ҳовли концепцияси асосида режалаштирилган: ерости автотураргоҳи икки қаватли бўлиб, узунлиги 170 метр, эни қарийб 30 метрни ташкил этади.
“Ички ҳовлилар автомобиллардан холи бўлади. Бу, аввало, болалар хавфсизлиги ва экологик муҳит учун муҳим. Автомобиллар икки қаватли ерости автотураргоҳига жойлаштирилади. Шу тариқа ҳовлида шовқин ва ҳаракат камроқ бўлади, ота-оналар фарзандларини бемалол ўйнашга қўйиши мумкин. Мақсадимиз фақат квадрат метр сотишдан иборат эмас, аҳоли хонадон билан бирга яшаш маданияти, қулай инфратузилма ва хавфсиз муҳитни ҳам харид қилиши керак”, – дейди “TowerUp” компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари Жасуржон Сагатов.
Қурилиш сифати: компания заводи, M350 маркали бетон
Компания бош муҳандиси Анвар Қаюмовнинг таъкидлашича, объект қурилиши ҳозирда 95 фоизга бажарилган. Фасад ишлари деярли якунланган, деразалар тўлиқ ўрнатилган, муҳандислик тармоқлари босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

Асосий конструкцияларда компаниянинг ўз бетон заводида ишлаб чиқарилган M350 маркали бетон қўлланган. Фасад қисмида вентиляцияланган тизим ишлатилган, кенг форматли керамик плиткалар эса махсус буюртма асосида олиб келинган. Жумладан,
§ иссиқлик самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилган:











