Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жавоҳир Синдоров яна дуранг ўйнади
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Маттиас Блюбаум билан ҳам дуранг ўйнади, лекин 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, пешқадамликни сақлаб қолмоқда ва энг яқин таъқибчисидан 1,5 очко олдинда бормоқда.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 8 апрел куни Номзодлар турнирининг 9-турида қора доналарда ўйнаб, германиялик Маттиас Блюбаум билан дуранг қайд этди.
Синдоров дебютда катта устунликка эга бўлди, бироқ 25-юришга келиб компютер Жавоҳирнинг ғалаба қозониш имкониятини 4 баллга баҳолаётганди. Аммо, айнан 25-юришда Синдоров фарзин b7 юришини кўрмай қолди. Оқибатда фарзинлар ва баъзи енгил сипоҳлар алмашиб, партия тенг эндшпилга ўтди ва дуранг билан якунланди.
Қаторасига иккинчи турда юта олмаганига қарамай, Жавоҳир Синдоров 7 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

Бу тур доирасида 4,5 очко билан 2 ва 3-ўринни эгаллаб турган Фабиано Каруана ва Аниш Гири ўртасида кечган тўқнашувда нидерландиялик шахматчининг қўли баланд келди. Натижа Гири 5,5 очко тўплаган ҳолда Синдоров билан орадаги фарқни 1,5 очкога қисқартирди.

Синдоров бугун 10-партияни оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши ўтказади.

Синдоров навбатдаги дурангдан кейинги интервюсида айтишича, қарорига турнир жадвалидаги ҳолати ва янада ишончлироқ ўйнаш истаги таъсир қилган. У турнир бошида бўлганида кўпроқ жасорат кўрсатган бўлиши мумкинлигини билдирди.
«Менимча, биз биринчи турда ўйнаганимизда, бу йўлни топган бўлардим. Аммо бугун иложи борича пухта ўйнашга ҳаракат қилдим. Эндшпилда шунчаки битта пиёда ютиб олдим ва шу руҳда давом этмоқчи эдим, лекин унинг f5 юришини бутунлай кўздан қочирибман. Бу юриш жуда кучли бўлиб чиқди», – деди Синдоров Chess24’га берган интервюсида.
Мавзуга оид
20:26 / 07.05.2026
Синдоров рапид шахматда Гукешга ютқазди
21:01 / 30.04.2026
Доммаражу – Синдоров: жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган ўйин санаси белгиланди
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026