Европа Иттифоқида энг узоқ муддат лавозимда қолаётган бош вазир Виктор Орбан 2010 йилдан бери Венгрияни бошқариб келмоқда. У мустақил оммавий ахборот воситалари ва демократик ҳуқуқларни чеклаш орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган. Бироқ, уч йиллик иқтисодий турғунлик ва яшаш харажатларининг кескин ошиши, шунингдек, ҳукуматга яқин олигархларнинг бойиши сайловчиларни ғазаблантирди.
Reutersʼнинг ёзишича, Виктор Орбаннинг сайлов кампанияси, унинг ҳукумати Москва билан тил бириктиргани ҳақидаги хабарлар туфайли ҳам ларзага келди.
Орбаннинг собиқ «содиқ одами» Петер Магяр венгерларнинг норозилигидан муваффақиятли фойдалана олган. У ва унинг ўнг марказчи «Тисза» партияси ҳозирда кўплаб сўровномаларда ишончли тарзда етакчилик қилмоқда.
Аммо сиёсий таҳлилчилар – ҳали бир қарорга келмаган сайловчилар, сайлов харитасининг Орбан партияси фойдасига қайта чизилгани ноаниқлик кайфиятини яратганидан огоҳлантирмоқда. Шу боис ҳар қандай натижа эҳтимолдан холи эмас.
«Ўта муҳим сайлов»
9,6 миллион аҳолига эга Венгрияда Марказий Европа муҳим ўрин тутади. Шу боис сайловларга ставкалар юқори.
«Бу Европада ва Европа учун кўп йиллардан буён энг муҳим сайловлардан биридир. Расмий Москва Венгрияга Европа Иттифоқи ичидаги қадрли ва муаммо туғдирувчи суҳбатдош сифатида қарайди. Чунки Орбан руслар билан энергетика алоқаларини сақлаб қолади ва Украинага нисбатан Европанинг ҳар қандай давлатидан кўра анча қатъий оҳангни қўллайди», дейди Chatham House'нинг Евросиё дастурлари директори Грегуар Рус.

Трамп маъмуриятининг Орбанни очиқчасига қўллаб-қувватлаши шу ҳафтада АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венснинг ташрифи билан якунланди. Венс овоз бериш жараёнига Европа Иттифоқининг «шармандали» аралашувини танқид қилди. Европа Комиссияси вакили эса сайловлар «фақат фуқароларнинг танлови» эканини билдирди.
Москва ҳам дарҳол бунга эргашди. Чоршанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков «Европадаги, Брюсселдаги кўплаб кучлар Орбаннинг сайловларда яна ғалаба қозонишини хоҳламайди»,










