Текширувга Бургенланддаги харидорлардан бирининг шикояти сабаб бўлган. У Spar супермаркетида сотиб олган HiPP сабзи-картошкали пюреси банкаси аввал очилганини айтган. Банкадаги озуқа текширилганида эса унинг таркибида маргимуш борлиги аниқланган.

Ҳозирда Австриядаги Spar, Eurospar, Interspar ва Maximarkt тармоқларига қарашли 1,5 мингта супермаркетдаги барча пюрелар қайтариб олинмоқда. Бундан ташқари, Чехия ва Словакияга етказиб берилган HiPP пюрелари таркибида ҳам «заҳарли модда» мавжудлиги аниқланган.

Spar ва HiPP раҳбарияти истеъмолчиларни ушбу пюредан фойдаланмасликка чақирди. HiPP баёнотида қайд этилишича, гап «ишлаб чиқарувчи томонидан қоида бузилиши» тўғрисида бормаяпти.

«Пюрели банкалар омборимиздан идеал ҳолатда олиб чиқиб кетилган. Маҳсулотларимиз ҳозирда суриштирув олиб борилаётган жиноят иши билан боғлиқ»,— дея таъкидлаган компания.