Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли хонадонга «Газел» русумли транспорт воситасидан дори воситалари туширилаётган вақтда тўхтатилиб, транспорт воситаси ва хонадон кўздан кечирилди.
Натижада хонадонда 38 турдаги 29,4 минг донадан зиёд дори воситалари сақланаётганлиги, шунингдек, «Газел»да 25 турдаги 16,5 минг донадан зиёд дори воситалари олиб келинганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида дастлабки қиймати 1 млрд 247 млн сўмлик 46 минг донага яқин сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўмаган дори воситаларининг сақлаш ҳамда ташиш қоидалари қўпол равишда бузилганлиги аниқланиб вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.











