🎓✨Мазкур илмий анжуманда Франция, Италия, Туркия, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган археологлар, тарихчи олимлар ва етук мутахассислар иштирок этмоқда.

🌐📚Конференция доирасида иштирокчилар томонидан Амударё ҳавзасининг тарихий тараққиёти, инсон фаолияти натижасида шаклланган ландшафтлар, қадимий маданиятлар ва замонавий илмий ёндашувлар юзасидан долзарб маърузалар тингланмоқда ҳамда илмий фикр алмашинуви олиб борилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида Хоразмнинг ноёб тарихий обидаларидан бири бўлган Ҳазорасп қалъасида DSc., профессор Машарипов Қудрат томонидан махсус мастер-класс ташкил этилди.
🏰Мастер-класс давомида иштирокчилар қалъанинг тарихий тузилиши, мудофаа тизими ва археологик аҳамияти билан яқиндан танишдилар. Амалий машғулот жараёнида қалъа ҳудуди батафсил ўрганилиб, қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан батафсил жавоб олдилар.
🏰Шу билан биргаликда куннинг иккинчи ярмида Амударё қирғоғида жойлашган Хумбузтепа археологик ёдгорлигида мастер-класслар давом этди. Жумладан, PhD. доц. Баҳром Садуллаев “Хумбузтепа археологик манзилгоҳида олиб борилган қазишмалар натижалари” мавзусида маъруза қилди.

🏰PhD Исмоилов Шоҳрухмирзо эса “Қуйи Амударё ҳавзасидан топилган янги тангалар хазинаси” мавзусидаги маҳорат дарслари тингловчиларда зўр қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, Тарих кафедраси мудири DSc., профессор Маткаримова Садоқат Мақсудовна эса “Қуйи Амударё халқлари оғзаки ижодида сувнинг аҳамияти” мавзусида амалий машғулот ўтказди.
🏰Шунингдек, конференциянинг мастер-класс қисмида PhD. доц. Раҳимов Шихназар томонидан Хумбузтепа археологик ёдгорлигида махсус амалий машғулотлар ўтказилди. Унда ёдгорликнинг маданий қатламлари, топилган археологик топилмалар ҳақида илмий маълумотлар берилди.
🏰Маҳорат дарси давомида халқаро экспедициялар, замонавий тадқиқот методлари ва энг сўнгги археологик кашфиётлар ҳақида жонли фикр алмашдилар.























