Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 16 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси ҳамда Экспорт-импорт банки раҳбарияти, шунингдек, Америка бизнес доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбатида қатнашди. Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

«Америка молиявий институтлари ва компанияларининг мамлакатимизга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам хорижий инвесторлар учун ҳамкорликнинг мутлақо янги ва истиқболли йўналишларини таклиф этиб, ишончли шерик сифатидаги мавқейини қатъий мустаҳкамлаб келмоқда», деб ёзди Саида Мирзиёева.