“BAXTLI YUZLIK” — бу одатий харидларни янада ёқимли қилиш имконияти. Акция шартларига мувофиқ, HUMO картаси орқали камида 100 000 сўм миқдорида харидни амалга ошириш кифоя — шунда сиз қимматбаҳо совринлар ютуғини қўлга киритиш имконига эга бўласиз. Акция якунида асосий соврин — BYD Song Plus DM-i автомобили ўйналади ва унда акция давомида шартларни бажарган барча HUMO карталари иштирок этади.

Акцияда иштирок этиш учун:

  • HUMO картаси орқали камида 100 000 сўмлик харидни амалга ошириш;
  • амал қилаётган мобил телефон рақамига уланган HUMO картасидан фойдаланиш лозим.

HUMO Nest Telegram-боти орқали акциядаги иштирокингизни текшириш, босқичлар ва ютуқли ўйинлар жадвали билан танишиш, шунингдек, акциянинг боришини кузатиб бориш мумкин.

Пул ўтказмалари ва акция қоидаларида кўзда тутилмаган бошқа операциялар ютуқли ўйинларда иштирок этмайди.

Акция соврин жамғармаси

Ҳар бир 6 та босқич якунига кўра қуйидаги совринлар ўйналади:

  • iPhone Air;
  • умумий қиймати 10 миллион сўм бўлган 10 та пул мукофоти.

Барча босқичлар якунлангач, асосий соврин — BYD Song Plus DM-i автомобили ўйналади.

Ҳар бир босқич ва финал ютуқлари ғолиблари Random.org халқаро хизмати ёрдамида тасодифий тарзда, жонли эфирда аниқланади.

Акция тафсилотлари

Акцияда иштирок этиш шартлари, босқичлар жадвали, ўтказилиш муддатлари ва бошқа маълумотлар сайтда жойлаштирилган оммавий оферта ҳамда HUMO Nest Telegram-ботида эълон қилинган.

“BAXTLI YUZLIK” акциясига оид янгиликлар, жонли эфирлар ва ғолиблар эълонларини ўтказиб юбормаслик учун HUMO расмий саҳифаларига обуна бўлинг: Facebook |