Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда қалбаки валюта савдоси фош этилди
Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки АҚШ доллари ва миллий валютани сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Улар ашёвий далиллар билан ушланган бўлиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки валюта муомаласига чек қўйилди.
Терговга қадар текширув материалларига кўра, фуқаролар М.А., М.А. ва Б.Б. фуқаро Б.Л.га қалбаки 10 минг АҚШ доллари ва 20 миллион сўмни 14 миллион сўм эвазига сотган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, улар қалбаки яна 10 минг АҚШ долларини фуқаро Ў.А.га 8,4 миллион сўмга сотган вақтида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:39 / 01.07.2025
Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қўлга олинди
14:15 / 24.06.2025
Наманган вилоятида қалбаки доллар сотаётганлар ушланди
00:21 / 20.02.2025
Жиззахда қалбаки 51 минг долларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:02 / 05.12.2023