Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, унитар корхона ишчиси ўзаро келишув доирасида харидорга қалбаки 8 минг АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у мазкур қалбаки хорижий валютани Косонсой туманида яшовчи шахсдан олгани аниқланиб, ушбу фуқародан ҳам юқоридаги келишув доирасидаги сохта 6 минг АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида юқоридаги шахс ушбу қалбаки валюталарни Косонсой туманида истиқомат қилувчи фуқародан олганлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.