Марказий банкнинг таъкидлашича, омонат фоизларини солиққа тортиш ҳақидаги фикр Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган бўлиб, у расмий ташаббус ёки таклиф ҳисобланмайди.
Қайд этилишича, илмий-тадқиқот муассасалари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни мунтазам ўрганиб, турли таҳлилий таклифларни ишлаб чиқиши табиий жараён ҳисобланади. Мазкур фикр ҳам айнан илмий тадқиқот натижалари тақдимоти доирасида билдирилган.
Марказий банк, шунингдек, иқтисодий ва молиявий соҳадаги ҳар қандай таклифни кўриб чиқишда унинг молиявий ресурслар қийматига, банкларнинг ресурс базасига ҳамда мамлакат молиявий барқарорлигига эҳтимолий таъсирини комплекс баҳолашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.











