Тошкент шаҳар ҳокими аппарати раҳбари Ш. Мамажонов, зооҳимоячи, «Ҳаёт» қаровсиз итлар бошпанаси асосчиси, депутат И. Маткаримова, ободонлаштириш соҳаси ва қаровсиз жониворларни тутиш хизмати раҳбарлари иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда пойтахтда дайди итлар учун ихтисослаштирилган бошпана ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, бу орқали жониворларни хавфсиз ва инсонпарвар усулда тутиш, ветеринария кўригидан ўтказиш, эмлаш, стериллаш, даволаш, вақтинча сақлаш, шунингдек, улар учун янги эгалар топишни ўз ичига олган яхлит тизим яратилади.
“Лойиҳани амалга ошириш юзасидан кейинги қадамлар белгилаб олинди. Бу ишга соҳа мутахассислари, ветеринар шифокорлар, жамоатчилик ва кўнгиллилар ҳамжамияти вакиллари жалб этилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.










