Маълум қилинишича, лойиҳаларни қабул қилиш босқичи жорий йилнинг 15 июлидан 3 августигача давом этди. Ушбу муддат ичида фуқаролар томонидан жами 23 551 та лойиҳа тақдим этилди.

Энди 4 августдан 18 августгача мазкур ташаббуслар белгиланган мезонлар асосида саралаб чиқилади.

Мутасаддилар фуқароларни ўз ҳудудларидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этишга чақирди. «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси аҳолига маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имконини беради.