Ўзбекистонда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиш тақиқланмоқда.
Президент томонидан 17 август куни имзоланган қонунга биноан, бир нечта қонунларга қуйидагича қўшимча киритилди:
“Хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш ҳамда баҳолашга оид ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш деб баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди”.
Мазкур қоида “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга ҳам киритилди.
Қонун расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач – 2026 йил 18 июлдан кучга киради.
Маълумот учун, юқоридагига ўхшаш норма 2017 йил 17 январдаги 4633-сонли президент фармонида ҳам белгиланган эди. Ушбу фармонга кўра, давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалаларини ўртага қўйиш тақиқланган.









