У бунга қадар Агробанкда муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди. Тайинлов ҳақида 21 август куни вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида 2023 йил августидан буён Ботир Аҳмедов ишлаб келаётган эди. У 2026 йил 21 июл кунги президент селекторида фаолиятидаги камчиликлар айтилган ҳолда ишдан олинган эди

Жамшид Шаропов ҳақида

Ж.Шаропов 1984 йил 27 январда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университети, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахасссислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда АТ “Пахта Банк”нинг Бухоро вилояти бошқармаси банк жараёнлари бўлими иқтисодий бўлинмаси мутахассиси сифатида бошлаб, АТБ “Агробанк” Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2014-2020), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи (2020-2021), Шофиркон тумани ҳокими (2021-2023), АТБ “Агробанк” агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш департаменти директори ўринбосари (2023-2026) лавозимларида фаолият юритган.

Айни пайтга қадар у АТБ “Агробанк” муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Агробанк Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Мурод Абдазимов Бўка туманига ҳоким этиб тайинланган эди.