Вазирликнинг маълум қилишича, сўнгги вақтларда ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани юзасидан юзлаб мурожаатлар келиб тушган. Айрим шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш учун фуқароларга пул ёки бошқа моддий қийматликларни таклиф қилмоқда, бироқ кейинчалик ваъдасини бажармаяпти.
Қайд қилинишича, «Ташаббусли бюджет» доирасида овоз бериш фақат «Очиқ бюджет» ахборот портали, унинг Android ва iOS иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.
Амалдаги тартибга кўра, овоз бериш учун фуқаролардан пул ундирилмайди ва берилган овозлар учун моддий рағбатлантириш назарда тутилмаган.
Овоз бериш жараёни 31 август соат 23:59 гача давом этади.
Вазирлик норасмий ботлардан фойдаланмаслик, шахсий маълумотларни бегона шахсларга бермаслик ҳамда фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.








