Тошкент шаҳри ва унга туташ айрим ҳудудларда жойлашган иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 22 октябрдаги 586-сонли қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманлари иссиқхона хўжаликлари фаолияти учун махсус экологик тартиб жорий этиладиган ҳудуд этиб белгиланди.

Махсус ҳудудда иситиш тизимига эга бўлган иссиқхона хўжаликлари фаолияти фақатгина табиий газ шу жумладан, суюлтирилган газ, электр энергияси, геотермал энергия, қуёш энергияси ҳамда иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқлик энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Қаттиқ ёқилғида (кўмир, брикет ва биомасса пеллетлари) фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликлари 2026 йил 1 декабрга қадар иситиш турини юқоридаги турларга ўзгартириб, фаолиятини давом эттиради.

Қаттиқ ёқилғидан фақатгина қуйидаги талабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида бажарган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади:

  • қозон қурилмаларини ёқилғи узатиш ва ёниш жараёнини автоматик бошқариш тизими ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш;

  • узлуксиз автоматик мониторинг тизимини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилиш;

  • ускуналарнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;

  • онлайн камералар, қувват манбаи ва захира генератори ўрнатиш;

  • ҳосил бўлган чиқиндиларни утилизация қилиш.

Иссиқхона хўжаликларида шиналар, битум, мазут, пластмасса ва полимер плёнкалар, синтетик картон, резина, жун толаси, ишлатилган мойлар, маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳамда шунга ўхшаш таркибли материалларни ёқилғи сифатида ёқиш