Полиция патрули Volvo автомобилини йўлда тезликни оширгани учун тўхтатиб, жарима солмоқчи бўлган. Бироқ кар-соқов ҳайдовчи Дэниэл Харрис полиция машинаси сиренасини эшитмаган. Оқибатда полициячи ҳайдовчини тақиб қилиш вақтида уларнинг машиналари тўқнашиб кетган.
Ҳайдовчи машинадан тушганда, полициячи уни дарҳол отиб ташлаган. Гувоҳларнинг айтишича, тезликни оширган 29 ёшли ҳайдовчи имо-ишоралар билан нималарнидир тушунтирмоқчи бўлган.

