Жанубий кореялик ҳарбийларнинг маълум қилишича, Шимолий Корея 2011 йилда ҳокимият тепасига Ким Чен Ин келгандан кейин БМТ Хавфсизлик кенгаши тақиқловига қарамасдан 30 дан кўпроқ ракета учирган.
Япония мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета бир неча юз километр учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.
Ракета маҳаллий вақт билан 24 август эрталаб Хамген-Намдо вилоятидаги Синпхо порт шаҳри яқинидан учирилган.
Ушбу ракета учирилиши Пхеньяннинг АҚШ ва Жанубий Кореянинг 22 августда бошланган биргаликдаги ўқув машғулотларига жавоби бўлиши мумкин.











