Унинг қайд этишича, Корея Республикасида жойлаштирилиши режалаштирилаётган THAAD РҚМ тизими яриморолнинг ядро қуролидан холи бўлишига, у ерда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга ёрдам бермайди. Бундан ташқари, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, THAAD тизимини жойлаштириш минтақа мамлакатларининг стратегик манфаатларига зиддир.
"Хитой жиддий равишда бунга қарши бўлгани боис мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва минтақавий стратегик мувозанатни сақлаш учун зарурий чоралар кўради", — деб қўшимча қилган Гэн Шуан.











