Эркак топилма ҳақида дарҳол Канада мудофаа вазирлигига хабар берган. Маҳаллий флот вакиллари бомба ҳақидаги хабарни текшириб кўришга ваъда берганлар. Яқин кунларда воқеа жойига Канада ҳарбий-денгиз кучлари кемаси етиб келади, деб ёзмоқда Guardian.

Мутахассислар бомба хавф солиши мумкинлиги ва уни юзага чиқариш керак-керакмаслигини аниқлашмоқчи.

1950 йил февралда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-36 бомбардимончи самолёти шу ҳудудда машғулот парвозини амалга ошираётганда унинг двигатели ёниб кетган. Шу сабабли самолёт экипажи бортдаги бомбани Тинч океанига ташлаб, ўзи самолётни тарк этишга мажбур бўлган. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бомба плутоний заряди билан жиҳозланмаган.