Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой клубларидан бири дунёнинг энг кучли футболчисини сотиб олмоқчи
08:40 / 30.12.2016
10187

«Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш Хитой клубларидан бири португалиялик футболчи учун 300 миллион евро, 31 ёшли ўйинчининг ўзига эса – йилига 100 миллион евро маблағ таклиф этгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Tribuna.uz.

«Бироқ пуллар – бу ҳаммаси эмас. «Реал» — бу унинг ҳаёти», - дея футболчининг агенти сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sport Italia.

Маълумот учун, яқинда ўзинининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритган Роналду ноябрда мадрид клуби билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди.


 


Улашинг
Top