Норозиликларда ўнлаб одамлар иштирок этмоқда. Улар қўлларида "Тео учун адолат" деган плакатларни кўтариб олишган. Гап полиция ходимлари томонидан жинсий зўравонликка учраган йигит ҳақида кетмоқда.

Парижда оммавий норозиликлар 6 февралда полиция 22 ёшли марокашлик йигитни ушлагандан кейин бошланган. Йигит гиёҳванд моддалар сотишда гумон қилиниб, полиция бўлимига олиб кетилган ва у ерда дўппосланиб, зўрланган. Ҳозирда жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан 4 нафар полициячига айблов қўйилган.