8 март куни Associated Press агентлиги Майкл Флинн расмий Анқара манфаатларини илгари сурувчи сифатида ишлаганини тан олгани ҳақида хабар қилган эди. 

Агентликнинг аниқлик киритишича, Флинн камида 2016 йил август-ноябрь ойларида Туркия манфаатларини илгари сурган. Ўшанда Флиннинг консалтинг фирмаси АҚШ адлия вазирлигида Туркия манфаатларини ҳимоя қилувчи хорижий тузилма сифатида рўйхатдан ўтган. 

АҚШ президенти Дональд Трамп, ўз навбатида, ўзининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Туркия манфаатларини ҳимоя қилишини билмаган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер баёнот берган.