"АҚШ крейсери Lake Champlain ва Жанубий Кореянинг "Намъян-502" балиқ тутувчи кемаси тўқнашуви Уллиндо оролидан жанубга томон 56 миль узоқликда юз берди", деб маълум қилди ахборот агентлиги манбаси.
Таъкидланишича, тўқнашув кемалардан бирортасига жиддий шикаст етказмаган ва улар ҳаракатни давом эттиришган. Шу билан бирга АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва Жанубий Корея соҳилбўйи қўриқлаш хизмати фавқулодда вазият сабабини аниқлаштиришлари ва етказилган зиённи баҳолашлари керак бўлади.











