Аэропорт "Аэропортни ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса учун" йўналишида диплом ва кубок билан тақдирланди. Бухоро аэропорти ходимлари 4 марта "МДҲ давлатларининг энг яхши аэропорти", 3 марта "Энг жадал ривожланаётган аэропорт" ва 2 марта "Истиқболли ривожланаётган аэропорт" мукофотини олишган. Танловга МДҲ фуқаролик авиациясининг "Аэропорт" уюшмаси томондан ташкил этилган "Замонавий аэропортлар ва уларни ривожлантиришдаги энг янги тенденциялар" 51-Москва халқаро анжуманида якун ясалди.     

Таъкидлаш жоизки, бу анжуман доирасида "Бухоро" аэропорти директори Тоҳир Бахранов МДҲ фуқаролик авиациясининг "Аэропорт" уюшмаси президенти этиб сайланди.

"Бухоро" аэропортида 2011 йилда янги аэровокзал мажмуаси қурилган. Аэропорт 2016 йилда ISO 9001:2015 халқаро мувофиқлик сертификатини олган. Аэропорт "Boeing", А-310/320/321, Ан-124 "Руслан" ва бошқа кўплаб русумлардаги самолётларни қабул қила олади.