Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Трамп: "Республикачилар ва Демократлар тил топишишга кўзим етмайди"
12:48 / 25.06.2017
4007

АҚШнинг Демкоратлар ва Республикачилар партиялари тил топишишлари керак, бироқ бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Президент Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди

"Республикачи ва демократларнинг тил топишиши - бу бўлиши керак бўлган, бироқ ноаниқ ҳодиса. Мен бунинг тўлиқ тарафдориман, аммо шундай бўлишига кўзим етмайди", - дейди давлат раҳбари. 

Трамп партиялар ўртасидаги "ёвлик даражаси" жуда юқори эканини қайд этди, айниқса Obamacare дастурининг ўрнига келиши керак бўлган янги тиббий суғурталаш тизими лойиҳасини мувофиқлаштириш борасида. 

"Республикачилар ва демократлар қўлни қўлга бериб, барчага бахт келтирувчи ишларни амалга оширишса, нур устига аъло нур бўларди. Бу ахир қийин эмас-ку", - дейди президент. 


Улашинг
Top