"Ҳозир жавобгарлик масаласида жуда қаттиқ чоралар кўрилмоқда. Бу нимага қаратилган? Ҳисоблагич учун асосий масъулият ҳар бир истеъмолчининг ўзида бўлади. Агар унга бирор шикаст етказилса ёки қандай қилибдир бузиладиган бўлса, асосий жавобгарлик истеъмолчининг ўзида, маъмурий-жиноий жавобгарлик!
Ҳисоблагични ўзгартиришда унга бирор шахс ёрдам берган тақдирда, уларнинг ҳаммаси - нафақат назоратчининг ўзи, балки истеъмолчи, хонадон эгаси ёки юридик шахс бўлса ҳам бирдек жавобгарликка тортилади.

Яна бир масала - автоматлаштирилган тизимга ўтиш масаласи бўйича ҳам катта ишлар олиб борилмоқда. Тармоқларни янгилаш билан бирга автоматлаштириш тизими устида ишланмоқда. Бу тизимнинг моҳияти нимада? У масофадан туриб бошқарилади. Масофадан туриб, ҳар бир тармоққа ноқонуний аралашув ҳолати автоматик равишда масъул идораларда кўринади", - дейди мутахассис.
Йиғилишда маълум қилинишича, бугунги кунда соҳага кириб келаётган ҳар бир ходимдан тилхат олинмоқда. Унда ходимнинг фақат қонунга мувофиқ ишлаши, унинг бузилишига йўл қўймаслиги акс этади.
"Оддий туман инспектори, очиқ айтадиган бўлсак, 2,5 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи олади. Ҳозир ходимлар учун ҳатто транспорт, уй-жой масалалари ҳам ҳал қилинмоқда, яъни ҳалол ишлаш учун барча шароитлар яратилмоқда.
Рейтинг тизимига тўхталиб ўтадиган бўлсак, соҳага келган ходим билан 6 ой муддатга меҳнат шартномаси тузилади ва шу муддатда тушумни, яъни истеъмолчилардан йиғиладиган тўлов миқдорини 80 фоиздан ортиқ туширмаслик керак. Ҳар бир ходимга Рейтинг тизими асосида 100 баллгача бўлган балл берилади. Бундан мақсад - ҳар бир ходимнинг ўз меҳнати самарасини кўриши учун интилиб ишлаши", - дея ўз сўзларига якун ясади Мавлонов.
