«Мулоқот қилиш вақти ўтди. Эндиликда, Шимолий Корея тузумининг халқаро тинчликка раҳна солаётгани ҳаммага маълум», — деган Ҳейли.
Унинг сўзларига кўра, ХКнинг КХДР ҳаракатларини қораловчи яна битта резолюцияси «Шимолий Кореяга халқаро босимни кучайтирмайди».
«Аслида, бу ҳеч нарса қабул қилинмаганидан ҳам ёмонроқдир. Чунки, янги резолюция Шимолий Корея диктаторига халқаро ҳамжамият у билан жиддий курашмоқчи эмаслиги ҳақида ишора беради», — дея таъкидлаган Америка доимий вакили.
