Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Трампнинг борган сари Тиллерсондан кўнгли қолмоқда
09:54 / 01.09.2017
5618
Фото: Газета.ру

АҚШ президенти Дональд Трамп борган сари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсондан кўнгли қолмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Трамп ва Тиллерсон ўртасида АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сони, Қатар ва Кубанинг иқтисодий қамал қилиниши масалалари бўйича келишмовчиликлар юзага келган.

Трампга яқин манбаларнинг айтишича, Трамп Миллий иқтисодий кенгаш директори Гэри Кон уни қўллаб-қувватламаслигидан “ғазаб отига минган”. Жумладан, Кон Трампни Шарлотсвиллдаги воқеаларга муносабати сабабли танқид қилганди.

“Ҳозир у оғир дамларни бошдан кечирмоқда. У ОАВнинг муносабатидан норози. Унга Оқ уй аппарати бошлиғи Келлининг муносабати ёқмаяпти”, деб айтган манбалардан бири Трамп ҳақида.

Июлда Тиллерсон АҚШ давлат котиби лавозимини тарк этишни режалаштирмаётганини маълум қилганди. 


Улашинг
Top