Шу билан бирга, бундан буён Марказий банк мунтазам равишда оммавий ахборот вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиши ва улар орқали халқни банк фаолиятидаги ўзгаришлар билан ўз вақтида таништириб бориши, ишончли маълумотлар тақдим этиши таъкидланди. Шу йўл билан асоссиз хабарлар тарқалишининг олди олинса ажаб эмас.
Бундан ташқари, 13 сентябрдан бошлаб айрим банкларда янги хизмат тури жорий қилингани қайд этилди. Унда муайян фоизли тўлов асосида бир фуқаронинг картасидан бошқасига маблағ ўтказиш имкони пайдо бўлгани айтилди. Масалан, чет элда ўқиётган ё ишлаётган юртдошининг эҳтиёжлари учун. Бироқ бу йўл билан кўчмас мулк ёки автомобиль хариди тақиқланиши таъкидланди.
