Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Саакашвили яна чақириқ билан чиқди 
15:30 / 02.01.2018
8808
Фото: РИА "Новости"

Грузия собиқ президенти, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили киевликларни ИИВ ва УХХ биноларига келиш ҳамда украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ирина Ноздровскаянинг ўлдирилиши бўйича ишда “адолат талаб қилишга” чақирди.

Сиёсатчи Facebook’даги ўз саҳифасида ўзи иштирок эта олмайдиган норозилик акциясига “беэътибор бўлмаган барчани” қўшилишга чақирган.

"Эртага дарғазаб бўлган фуқаролар ИИВ ва УХХга адолат талаб қилиб келишади. Мен бунга беэътибор бўлмаган барчани қўшилишга чақираман. Эртага улар орасида бўламанми? Бўламан. Қалбим ва юрагим билан. Мен бирга бўламан – бироқ ёнингизда ва трибунада эмас. Менинг сафдошларим ҳамда дўстларим келишади", - дея ёзди у.

Саакашвилининг сўзларига кўра, у ўзини Ноздровскаянинг ўлимини сиёсий манфаати йўлида фойдаланаётганликда айбламасликлари учун келмайди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи январь куни ҳуқуқ ҳимоячисининг жасади Киев областидаги дарёларнинг биридан топилди. Полиция унинг ўлимини профессионал фаолияти билан боғламоқда. Саакашвили ҳуқуқи ҳимоячисининг ўлими “президент ва ички ишлар вазири томонидан бошқарилаётган ҳамда сиёсий рақиблар, ҳокимиятни танқид қилувчилар, фаоллар, коррупцияга қарши бўлганлар билан курашга сафарбар этилган жиноий тизим” туфайли рўй берганини маълум қилди.


Улашинг
Top