«Тоттенҳэм» очко йўқотди
09:25 / 05.01.2018
4734
Фото: Премьер лига

«Тоттенҳэм Ҳотспур» ва «Вест Ҳэм Юнайтед» ўртасида Англия Премьер-лигасининг 21-туридан қолдирилган учрашув ўтказилди. Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. «Шпорлар» 4 учрашувдан иборат ғалабали сериясини якунлади.

Иккинчи бўлим ўрталарида Педро Обьянг кучли зарбаси билан ҳисобни очди. 84-дақиқада Сон Хин Мин жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолувчи голни урди.

Энди «Тоттенҳэм Ҳотспур» 41 очкоси билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўриинда, «Вест Ҳэм Юнайтед» 22 очкоси билан 15-поғонада жойлашган.

Англия чемпионати
Қолдирилган учрашув

21-тур
Тоттенҳэм – Вест Ҳэм 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 70 Обианг, 1:1 – 84 Сон Хин Мин.
Тоттенҳэм – Льорис, Орье, Санчес, Вертонген, Дэвис (Льоренте, 82), Дайер (Ваньяма, 74), Сиссоко (Ламела, 74), Эриксен, Алли, Сон Хин Мин, Кейн.
Вест Ҳэм – Адриан, Рид, Огбонна, Райс, Сабалета, Куяте, Нобл, Обианг, Масуаку, Лансини (Кэрролл, 85), Эрнандес (Айю, 65).
Огоҳлантиришлар: Кэрролл (87), Нобл (90).

Фото: Премьер лига

Улашинг
Top