Ал-Валид бин Талал Абд-ул Азиз ол Сауд — Саудия Арабистонининг энг бадавлат кишиларидан бири. 14 январь кунги маълумотларга кўра, Bloomberg унинг молиявий ҳолатини 17,7 миллиард долларга баҳолаган. Шаҳзода Kingdom Holding Co'ни бошқаради. У қўлга олинганидан сўнг компания акциялари нархи пасайиб кетди, натижада Талалнинг бойлиги 1,2 миллиардга камайди. Ҳибсга олингунга қадар Bloomberg унинг молиявий ҳолатини 19 миллиард долларга баҳолаганди.
Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда гумон қилинган амалдорлар ва қироллик оиласи аъзоларидан 800 миллиард доллар мусодара қилмоқчи. Умуман олганда, кампания доирасида 60 шаҳзода ва давлат тузилмаси вакиллари ҳибсга олинган.

