8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

16:40 / 07.02.2018 10310

Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси бўлиш учун 6 номзод танланди

Англия премьер-лигасининг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар номи маълум бўлди.

EA Sports симулятори билан ҳамкорликда тақдим этиб келинаётган ушбу соврин учун бу ойда бир йўла олти нафар футболчи даъвогарлик қилиши ойдинлашди. Уларнинг икки нафардан вакиллари «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» футболчиларидир.

Демак даъвогарлар қўйидагича:
Кевин Де Брюйне, Серхио Агуэро «иккаласи — «Манчестер Сити», Кристиан Эриксен, Ян Вертонген (иккаласи — «Тоттенҳэм»), Эден Азар («Челси») ва Каллум Уилсон («Борнмут»).

Ғолиб номи овоз бериш йўли билан аниқланади. Номзодларга EA Sports расмий сайти орқали овоз бериш мумкин.

Top