Нигериянинг Канто штатида мактаб автобуси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Gulf news Nigeria нашрининг хабар беришича, Баучи штатидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида 22 ўқувчи ва автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган, 3 ўқувчи жиддий жароҳатлар билан шифохонага жўнатилган. 

The Sun News нашрининг маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисасида 28 киши ҳалок бўлган. Мактаб ўқитувчисининг нашрга маълум қилишича, 22 ўқувчи ва 3 ўқитувчининг воқеа жойида, яна 3 ўқувчининг шифохонага йўлда жони узилган.

Фото: Guardian Nigeria

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси йўлдаги чуқурни четлаб ўтиш вақтида бошқарувни қўлдан чиқарган.