Қўшма ССП раислигига польшалик таниқли тадбиркор, KOPAX P.K. компанияси раҳбари Пётр Козловский сайланди, у тўқимачилик саноати соҳасида ўзбекистонлик шериклар билан 10 йилдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
 
Палатани ташкил этишга дастлабки сабаблар ҳақида гапирар экан, тадбиркор Ўзбекистоннинг янги иқтисодий курси, барча тўсиқларнинг бартараф этилиши ва ташқи савдо учун тўлиқ имкониятлар яратилиши, шунингдек, Польшага ўзбек экспорти ҳажми кескин ўсаётгани ва қўшма корхоналар сонининг кўпайганини таъкидлаб ўтди.

Палата Польша-Ўзбекистон қўшма бизнесини очиқ, ижтимоий жиҳатдан масъул қилишга интилади. У йирик иқтисодий ва сармоявий форумларнинг ташкилотчиси ҳамда фаол иштирокчисига айланади, деди П.Козловский.