Вилоят силга қарши курашиш диспансерида ўтказилган навбатдаги жарроҳлик амалиёти нафақат кадрлар малакасини ошириш балки вилоятимиз фуқароси учун ҳам ҳар жиҳатдан қулай имконият яратди.
Россиянинг Иван Сеченов номидаги 1-Москва Давлат университетининг фтизиатрия ва пульмонология илмий текшириш институти директори, профессор Дмитрий Борисович Гиллер иштирок этган маҳорат дарслари сил касаллиги ва у билан боғлиқ муаммоларни мураккаб жарроҳлик йўли билан бартараф этишга қаратилди.
— Самарқандда биринчи бор жарроҳлик амалиётини ўтказяпман, — дейди, профессор Дмитрий Борисович. — Бундай касалликларни даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги шифокорлар билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Бугун эса бу борадаги ҳамкорлигимиз илмий-амалий жиҳатдан тобора кучаймоқда.
Ўтказилган маҳорат-дарсида ўнг ўпка юқори бўлаги цирротик сил ташхиси билан даволанаётган беморда пульмонэктомия жарроҳлик амалиёти қўлланилди.











