Безос ва унинг янги "дўсти" сурати 4 мингга яқин Twitter фойдаланувчиси томонидан бўлишилди.

Фото: Twitter/@JeffBezos

SpotMini робот-ити тақдимотларда ўз эгасига ичимлик келтириб бергани ва робоқўли ёрдамида эшикларни очгани билан танилган.

19 март куни Калифорнияда очилган конференцияда Amazon раҳбари меҳмонларга бошқа қурилмаларни ҳам намойиш этди. Масалан, у ҳамма ерда раҳбарининг изидан юрувчи етказиб берувчи-роботни намойиш қилди. Безоснинг юқори технологиялари бош узра учувчи дрон билан тўлдирилди.