11:51 / 27.03.2018
12353
Ким Чен Ин ташрифи ҳақидаги хабарлардан сўнг Пекинда хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Фото: KCNA/REUTERS

Хитой пойтахти Пекиндаги Чананьцзе асосий кўчасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатга ташриф буюргани ҳақида ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар фонида юз берди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».

Аввалроқ, Bloomberg агентлиги манбага асосланган ҳолда КХДР етакчиси 2011 йилдан бери илк марта мамлакатни тарк этгани ва Хитойга ташриф билан боргани ҳақида хабар берганди.

Ким Чен Ин Пекинда эканига оид расмий маълумотлар ҳозирча йўқ.

Жанубий Корея ҳукуматининг тахминига кўра, КХДРдан махсус поезд билан бошқа бир юқори мансабли амалдор ҳам келган бўлиши мумкин.

Top