«Республика партияси раисини ўзгартириш ҳақида мунозара бошлаш қарори қабул қилинди. Собиқ президент ва ҳукуматнинг собиқ раҳбари Серж Саргсян учрашувда иштирок этаётганларга 23 апрель кунги истеъфоси сабабларини тушунтирди, Республика партияси парламент фракциясининг иши бўйича турли сценарийларни тақдим этди. Бу мамлакатда ички тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаб қолиш учун керак», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистондаги ҳукмрон Республика партияси барча сиёсий блоклар вакиллари билан исталган масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилганди