Ўзбекистоннинг вилоят ва шаҳар мусобақаларида кимё фанидан юқори кўрсаткичларга эришган 12 нафар мактаб ўқувчиси ушбу олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. 

Мусобақалар натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси аъзолари фахрли ўринларни эгаллашди. Дилдора Ҳакимбоева ва Зебунисо Турсунова олимпиаданинг кумуш медали соҳиби бўлишди. Саида Ортиқбоева, Исломжон Каримов, Улугбек Бойирбеков, Жалолиддин Оловиддинов бронза медалларини қўлга киритишди.

Фото: Беларусдаги Ўзбекистон элчихонаси
Фото: Беларусдаги Ўзбекистон элчихонаси

Олимпиада ташкилотчилари томонидан ташкил этилган маданий тадбирлар, экскурсиялар давомида иштирокчилар Минск шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. Ўзбекистонлик ўқувчилар дунёнинг турли мамлакатлардан келган тенгдошлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатишди.