Бу акция пойтахт аҳолиси ва меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Тадбирда уруш даври ҳарбий кийимларини кийган ҳарбий хизматчилар юк автомобиллари бортидан жой олиб, фашизм устидан қозонилган ғалаба, тинчлик ва осойишталикка бағишланган ўша даврдаги ва бугун оммалашган ўзбек тилидаги ҳарбий куй-қўшиқларини куйлашди.
Автомобиллар колоннаси Усмон Носир ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Шота Руставели, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биноси олдида тўхтаб ўтди. Кўп ҳайдовчилар автоколоннага ҳамроҳ бўлишди.
Тадбир ёшларни боболаримиз жасоратидан ибрат олишга, мустақил Ўзбекистон учун янада фидойи бўлишга ундади. Бундай тадбирлар эл-юртимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоя қилишда курашиб жон берган, ҳеч қачон ёвуз душман олдида бош эгмаган аждодлар номлари ва хотираси халқимизнинг ёдида умрбод, абадий сақланишига хизмат қилади.










