15:49 / 25.05.2018
13510
«Ўзбекистон почтаси»га янги бош директор тайинланди

Евгений Владимирович Биргер 2018 йил 23 майдан “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди. Бундан акциядорлик жамияти сайтидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Евгений Владимирович Биргер Фото: Скриншот

Евгений Биргер 1960 йил 19 майда Москва вилоятида туғилган. Маълумот олий, 1982 й. Москва электротехника институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

Муқаддам Россия почтасида раҳбарлик лавозимларида, Москва иқтисодиёт институтида доцент бўлиб ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 май куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Top