Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси берган маълумотга кўра, бу йил 1 минг 313 оромгоҳ фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. 

"Бу юртимизда фаолият кўрсатувчи оромгоҳлар сони жорий мавсумда 23 тага кўпайганидан далолат. Улардан 206 таси стационар, 978 таси кундузги, 129 таси меҳнат ва дам олиш оромгоҳларидир", дейилади хабарда.